Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби қишки трансферлар вақтида янги дарвозабон сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, «тақачилар» аллақачон потенциал номзодларни излаш ишларини бошлаб юборган. Агар муносиб дарвозабон топилса, битим январ ойидаёқ амалга ошиши мумкин.
Маълумот учун, жорий мавсумда «Тоттенҳем»нинг асосий дарвозабони Гилермо Викарио ҳисобланади. У барча мусобақаларда жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ўтказиб юборган.