Бугун
8
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Тудорни мавсум охиригача бош мураббий этиб тайинлади

Футбол
14 феврал, 08:25
Хорватиялик мутахассис жамоани АПЛ жадвалида юқорига олиб чиқиши керак.
«Тоттенҳэм» Тудорни мавсум охиригача бош мураббий этиб тайинлади
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» расмий сайтида Игор Тудор бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Қайд этилишича, 47 ёшли мутахассис лондонликларни ушбу мавсум якунигача бошқаради.

Клуб баёнотида шундай дейилади: «Игор бизга аниқ мақсад билан қўшилди — натижаларни яхшилаш, муваффақиятга эришиш ва Премер-лига турнир жадвалида юқорига кўтарилиш. Унинг вазифаси оддий: мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида жамоага тартиб, интенсивлик ва рақобатбардошлик олиб кириш».

Тайинловга қадар Тудор «Ювентус», «Лацио», «Марсел» ва «Верона»ни бошқарган.

Маълумот учун, 26-турдан сўнг «Тоттенҳэм» 29 очко билан Англия Премер-лигаси жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон клуби Тудорни мавсум охиригача мураббий этиб тайинлаши кутилаётгани хабар берилган эди.

Бугунги янгиликлар