Бугун
8
Ўзбек

Тудор «Тоттенҳэм»ни ёзгача бошқаришга тайёр — Романо

Футбол
14 феврал, 05:23
Лондон клуби ёзда Де Зерби ёки Почеттинони асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Тудор «Тоттенҳэм»ни ёзгача бошқаришга тайёр — Романо
Foto: Getty Images

Игор Тудор «Тоттенҳэм»ни бошқаришга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, собиқ «Ювентус» бош мураббийи лондонликларга жамоани шу йилнинг июнигача бошқаришга розилигини билдирган. Аввалроқ хорватиялик мутахассис мавсум охиригача жамоани қабул қилиб олиши мумкинлиги, Томас Франк истеъфога чиқарилгач, айнан у асосий номзодлардан бири экани хабар қилинганди.

Романо маълумотига кўра, ёзги давр учун икки асосий номзод кўриб чиқилмоқда — Роберто Де Зерби ва Маурицио Почеттино.

Айни пайтда «Тоттенҳэм» Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Жамоа 26 баҳсда 29 очко жамғарган. Қизил чизиқдан фарқ беш очкони ташкил этади.

Бугунги янгиликлар