Ла Лига президенти Хавер Тебас Жанни Инфантинонинг ФИФА президенти лавозимида фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларини Маrcа нашри келтирди.
«Агар Инфантино фаолиятини давом эттирса, бу футбол учун шармандалик бўлади. Мен буни турнирлар ҳуқуқларини хусусийлаштириш масаласи сабаб айтмаяпман. Бу мени энг кам ташвишга соладиган масала. Мени кўпроқ қизил карточка билан боғлиқ вазият хавотирга солади. АҚШ жамоаси футболчиси Трампнинг таъсири сабаб четлатишдан қутулиб қолди», — деди Тебас.
Унинг фикрича, ФИФА президенти сайловида Инфантинога муқобил номзод пайдо бўлиши керак.
«Кўплаб федерациялар маблағга муҳтож ва ФИФА ажратадиган пулларга боғлиқ. Шу сабабли улар очиқчасига норозилик билдирсалар, молиялаштиришдан маҳрум бўлишлари мумкинлигидан хавотирда. Ҳали вақт бор. Ҳеч бўлмаганда битта номзод пайдо бўлиши керак», — дея қўшимча қилди Ла Лига президенти.
ФИФА президенти сайлови 2027 йил 16 феврал куни ташкилот конгрессида Цюрих шаҳрида ўтказилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади