Термизнинг «Сурхон» клуби Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорликни якунлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Клубимиз асосий жамоасида мураббий штабида ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Алексей Николаев клубни тарк этди.
Давлетов сўнгги икки мавсум давомида жамоамизга устозлик қилди. Унинг қўл остида жамоа 65 та расмий учрашув ўтказди ва Ўзбекистон кубогининг яримфинал босқичига ўтиш учун ёрдам берди.
Бош мураббий лавозимига аввал бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган Станислав Кудряшов тайинланди. Кейинроқ янгиланган мураббийлар штабининг тўлиқ рўйхатини эълон қиламиз.
Клуб номидан Февзи Ризаевич ва Алексей Владимировичга ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз ҳамда уларга келгусидаги фаолиятларида омад тилаймиз», — дейилади хабарда.