«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Интер» билан музокара ўтказди. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувга эришган. Аргентиналик 55 ёшли мутахассис «нерадзуррилар»ни бошқаришга тайёр.
Ҳозирда «Интер»ни Кристиан Киву бошқаряпти. Лекин унинг жамоада узоқ муддатга қолиши номаълум.
Симеоне эса 2011 йилнинг декабридан бери «матрасчилар»нинг устози ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ «Интер» Аканжи билан янги шартнома бўйича келишиб олганди.