Live
16
Ўзбек

«Интер» Аканжи билан шартномани келишиб олди

Футбол
22 феврал, 12:00
Миланликлар швейцариялик футболчини 15 млн еврога тўлиқ сотиб олади.
«Интер» Аканжи билан шартномани келишиб олди
Foto: Getty Images

«Интер» «Манчестер Сити» ҳимоячиси Мануэл Аканжи билан шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, футболчи ижара асосида Милан клубида тўп тепмоқда ва шартномада «Интер» чемпионликни қўлга киритса, мажбурий сотиб олиш банди мавжуд. Бироқ «нерадзуррилар» ҳимоячини чемпионликсиз ҳам 15 миллион евро эвазига тўлиқ трансфер қилади.

Янги келишувга кўра, швейцариялик футболчи 2027/2028 йилги мавсум якунига қадар «Интер» сафида ўйнайди. Унинг йиллик маоши 3,75 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Аканжи ушбу мавсум барча турнирлар доирасида 33 баҳсда майдонга тушиб, икки гол муаллифига айланди.

Бугунги янгиликлар