Ёзги трансферлар ойнаси давомида «Атлетико Мадрид» хужумчиси Александр Сёрлотнинг хизматларига «Фенербаҳче», «Ан Наср», «Манчестер Юнайтед» каби жамоалар қизиқиш билдирди.
Новергиялик 29 ёшли футболчи Мадрид клубида қолиши ҳақида фикр билдирди.
«Менга бир нечта клублар қизиқиш билдирди, лекин ҳар доим фикрим аниқ бўлган, яъни фаолиятимни «Атлетико»да давом эттириш. Миш-мишлар мени жуда ҳам ҳайратлантиради. Бундан хурсанд эмасман. Футболчи сифатида бу каби гап-сўзлар билан яшашга мажбурсан. Ёзилаётган хабарлар ҳақиқатга яқин эмас», — деди Сёрлот.