Ўзбекистон U-18 жамоаси Озарбайжон U-18га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Озарбайжон Шаҳисмайил Жафаровнинг 16-дақиқада урган голи эвазига олдинга чиқиб олганди. Бироқ Қувонч Абраев 25 ва 57-дақиқаларда гол уриб, Ўзбекистоннинг устунлигини таъминлади.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Диёр Тожибоев учрашувга мантиқий нуқта қўйди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунлангганди.
Ўзбекистон U-18 — Озарбайжон U-18 3:1
Голлар: Қувонч Абраев (25, 57), Диёр Тожибоев (90+3) — Шаҳисмайил Жафаров (16).
Бошланғич таркиб:
1. Алишан Абдултолипов
3. Озод Одилжонов
4. Беҳруз Каримов
5. Азизбек Тўлқинбеков (с)
7. Қувонч Абраев
8. Абдулфайз Бобомуродов
11. Улўғбек Маратов
14. Қуваниш Сайдалиев
18. Шорахим Шорахмедов
19. Муҳаммадали Дилшодбеков
22. Даврон Тўлаганов
Заxира: Тожибоев, Адҳамов, Одйинaев, Машарипов, Солиев, Эркинов, Нажмиддинов, Аҳмадов, Омoнкелдиев, Тожиев, Жумабоев, Абдуманнопов.