Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) яқинда Россия ва Беларус спортчиларини ўз байроғи остидаги мусобақаларга қўйишни тавсия этди. УЕФА эса ҳозирча бундай ниятда эмас. Бу ҳақда RTE нашри хабар берди.
УЕФАдаги юқори лавозимли мансабдорлар фикрича, сиёсий масалалар ҳал этилмагунча Россия жамоаларини ҳатто ўсмирлар ва ёшлар даражасида ҳам мусобақаларга қайтаришнинг имкони йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда УЕФА Россиянинг ўсмирлар жамоаларини мусобақаларга қайтаришга уринган, аммо айрим мамлакатлар норозилиги сабаб бу ғоядан воз кечишга мажбур бўлган эди. Аввалроқ Россиянинг ёшлар ва ўсмирлар жамоаси 2026 йилда мусобақаларга қайтарилиши мумкинлиги маълум қилинганди.