Live
3
Ўзбек

Россия футбол иттифоқи миллий жамоанинг Евро-2028 саралашида иштирок этишига ишонмоқда

Футбол
11 октябр, 07:17
Мусобақанинг саралаш босқичи 2027 йилда бўлиб ўтади.
Россия футбол иттифоқи миллий жамоанинг Евро-2028 саралашида иштирок этишига ишонмоқда
Фото: Soccer.ru

Россия футбол иттифоқи (РФИ) Евро-2028 саралашида миллий жамоанинг иштирок этишига ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда иттифоқ бош котиби Максим Митрофанов маълум қилди.

«Албатта, Евро-2028 саралашида иштирок этиш умиди ҳамон сақланиб турибди. Биз умидни йўқотмаслигимиз керак», — деди Митрофанов.

Маълумот ўрнида, саралаш босқичи 2027 йилда бўлиб ўтади. Европа чемпионати эса 2028 йил 9 июндан 9 июлгача Буюк Британия ва Ирландия яшил майдонларида ўтказилади.

Аввалроқ Россия миллий жамоаси Эронга қарши ўртоқлик ўйинида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар