«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Пролигасининг 21-туридан ўрин олган «Ал Иттиҳод» билан ўйинда (2:0) майдонга тушиши мумкин эди, агар клуб унинг маошлар бўйича қарзини тўлаб берганида.
Аммо ҳеч нарса ўзгармагани учун футболчи норозилик билдиришда давом этмоқда ва шу сабаб ўйинда иштирок этмади. Бу ҳақда A Bola хабар бермоқда.
Португалиялик 41 ёшли форварднинг норозилиги қишки трансфер ойнасида янги футболчилар олинмагани ва бош директор Жозе Семеду ҳамда спорт директори Симау Коутинионинг ваколатлари тўхтатилгани билан ҳам боғлиқ.
Оммавий ахборот воситаларида эса Саудия клубида маош тўловлари кечикаётгани ҳақида маълумотлар ҳам пайдо бўлди.