Бразилия футболининг афсоналари Роналдо ва Роберто Карлос мамлакатнинг учинчи дивизионида иштирок этаётган «Интер де Лимейра» клубининг 80 фоиз акцияларини сотиб олди.
1913 йилда ташкил этилган клуб 1980-йилларда Бразилия иккинчи дивизионида икки марта, шунингдек, Сан-Паулу штати чемпионатида ғолиб чиққан.
Роналдо ва Роберто Карлос бошчилигидаги инвесторлар консорциуми клубни ривожлантириш учун кейинги 10 йил давомида 454 млн Бразилия реали миқдорида инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу қарийб 80 млн долларга тенг.
Лойиҳа орқали афсонавий клубнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва уни Бразилия футболи юқори поғоналарига қайтариш кўзда тутилган.