Live
1
Ўзбек

Родриго Мора — «Рома» футболчиси (Романо)

Футбол
17 август, 22:55
Трансфер нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.
Родриго Мора — «Рома» футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images

«Рома» «Порту» футболчиси Родриго Морани трансфер қилиш бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

19 ёшли футболчининг трансфери борасида португалияликлар билан келишувга эришилди. Трансфер нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.

Шунингдек, шартномага футболчининг кейинги сотувидан 50 фоиз улуш ва футболчининг қолган 100 фоиз ҳуқуқларини сотиб олиш имконини берувчи махсус банд киритилган.

«Порту» президенти Андре Виллаш-Боаш ҳужжатларни имзолади. Келишув расмий жараёнларнинг сўнгги босқичида экани айтилмоқда.

Аввалроқ «Рома» Пеллегрини билан шартномани узайтиргани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар