Live
2
Ўзбек

Робертсон нега «Ювентус» таклифини рад этиб, «Тоттенҳэм»ни танлагани маълум

Футбол
28 май, 05:15
«Тақачилар» узоқ вақтдан бери шотландиялик футболчи учун асосий даъвогар бўлиб келаётганди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Робертсон нега «Ювентус» таклифини рад этиб, «Тоттенҳэм»ни танлагани маълум
Фото: Getty Images

«Ливерпул» чап қанот ҳимоячиси фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

«Тақачилар» узоқ вақтдан бери шотландиялик футболчи учун асосий даъвогар бўлиб келаётганди, аммо сўнгги паллада уни «Ювентус» ҳам қўлга киритишга ҳаракат қилди.

Маълум қилинишича, 32 ёшли футболчи «зебралар» таклифини рад этган. Чунки у аллақачон «Тоттенҳэм» билан келишувга эришган ва ўз ваъдасини бузишни истамаган.

Қайд этиш лозим, Эндрю «Ливерпул» сафида 9 йил давомида ҳаракат қилди. У «қизиллар» таркибида барча мусобақаларда жами 378 та учрашувда иштирок этиб, икки марта Англия чемпиони бўлди ва бир марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.

«Тоттенҳэм» эса бу мавсумни 17-ўринда якунлаб, АПЛда қолишни уддалади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар