«Арсенал» ва Уэлс миллий жамоасининг собиқ футболчиси Аарон Рэмси «Оксфорд Юнайтед» бош мураббийи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
«Мен учун «Оксфорд Юнайтед» бош мураббийига айланиш катта шараф. Клуб вакиллари билан музокаралар давомида уларнинг амбицияси ва муваффақиятга интилишини ҳис қилдим — бу менда катта илҳом уйғотди.
Мен бу босқичга йиллар давомида тайёргарлик кўрдим. Фаолиятим давомида энг яхши мураббийлар қўл остида ўйнадим ва юқори босим шароитида тажриба орттирдим. Энди шу тажрибамни жамоага профессионаллик ва меҳнатсеварлик маданиятини олиб кириш учун ишлатмоқчиман.
Бу лавозим масъулиятини яхши тушунаман ва ишни бошлашни, футболчилар ҳамда мухлислар билан учрашиб, биргаликда ютуқларга эришишни интиқлик билан кутяпман», — дейди Рэмси клуб матбуот хизмати орқали.
Маълумот учун, ўтган мавсум якунларига кўра, «Оксфорд Юнайтед» Чемпионшипдан қуйи лигага тушиб кетганди.