Мадриднинг «Реал» клуби ҳали ҳам «ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига бўлган қизиқишини йўқотгани йўқ. Бу ҳақда Defense Central нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «қироллик клуби» марокашлик футболчини қайтариш учун Килиан Мбаппе билан дўстлигидан фойдаланмоқчи. Клуб раҳбарияти Ҳакимини жамоага қайтариш ғоясини жиддий кўриб чиқмоқда.
Бироқ бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Биринчидан, Ҳакими жорий йил феврал ойида «ПСЖ» билан шартномасини 2029 йилгача узайтирган. Иккинчидан, Париж клуби билан «Реал» ўртасида сўнгги йилларда муносабатлар совуқ бўлиб қолган.
Eслатиб ўтамиз, Ҳакими «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилдан бери «ПСЖ» сафида тўп сурмоқда ва шу вақт ичида 185 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ва 37 та голли узатма муаллифига айланган.