Бугун
16
Ўзбек

«Реал» Чуаменини сотмайди

Футбол
4 июл, 11:28
Франциялик яримҳимоячи Мадрид клубини тарк этмайди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Реал» Чуаменини сотмайди
Фото: Getty Images

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Франциялик яримҳимоячи Орелиен Чуамени Мадриднинг «Реал» клубини тарк этмайди.

Манбанинг маълумотига кўра, «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринио Чуаменига асосий таркиб аъзоси бўлиш учун имкон беришга қарор қилган. Шу сабаб 26 ёшли хавбек «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» томонидан бўлаётган қизиқишга қарамай, жамоада қолади.

Таъкидланишича, «қаймоқранглилар»нинг бу қарори ёзнинг илк кунларидан Чуаменини синчковлик билан кузатаётган ва трансферга умид қилаётган инглиз грандлари учун кучли зарба бўлди.

Маълумот учун, 2025/26-йилги мавсумда Чуамени барча мусобақаларни инобатга олганда 49 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уриб, 2 та голли узатма етказиб берди.

Бугунги янгиликлар