Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби расмий сайти орқали голкипер Дин Ҳендерсон билан янги шартнома имзоланганини эълон қилди.
«Кристал Пэлас» клуби, мамнуният билан шуни маълум қиладики, еврокубок қўлга киритилишида ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган сардоримиз, Дин Хендерсон янги битимга имзо чекди. Боши узра Лейпцигда УЕФА Конференциялар Лигаси кубогини кўтарган дарвозабон Англия миллий жамоаси сўнгги 60 йилда жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этишида ҳам ўз ролини ўйнади. Энди унинг йўллари «Пэлас» билан камида 2030 йилгача туташди.
Мухлисларнинг севимли футболчиси Ҳендерсон 2023 йил август ойида «Манчестер Юнайтед»дан ўтганидан бери «Пэлас» сафида 119 та ўйинда майдонга тушиб, 38 марта дарвозани «қуруқ» сақлаб қола олган, шунингдек, миллий жамоа сафида 5 марта майдонга тушган», — дейилади хабарда.
«Жуда хурсандман. Бу ажойиб уч йил бўлди ва мен шартномани узайтирганимдан мамнунман. Энг яхши йилларим ҳали олдинда ва мен уларни «Кристал Пэлас»га бағишлашдан бахтиёрман», — деди Ҳендерсон.