Бугун
15
Ўзбек

UFC 323. Пётр Ян чемпионликни қайтарди, Блаҳович ва Гусков дуранг қайд этди

MMA
7 декабр, 01:28
Лас-Вегасдаги UFC 323 турнирида Пётр Ян енгил вазнда чемпионликни қайтарди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
UFC 323. Пётр Ян чемпионликни қайтарди, Блаҳович ва Гусков дуранг қайд этди
Foto: Getty Images

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC 323 турнири бўлиб ўтди. Асосий жангда Грузия вакили Мераб Двалишвили ва россиялик Пётр Ян енгил вазн тоифасида рингга чиқди. Ҳакамлар якдил қарор билан Пётр Янни ғолиб деб топди ва у UFC тарихида биринчи россиялик жангчи сифатида йўқотган чемпионлик унвонини қайтаришга муваффақ бўлди.

Ян биринчи марта 2020 йилда чемпион бўлган, аммо 2021 йил март ойида Алджамейн Стерлингга мағлуб бўлиб, унвонини йўқотган эди. Ҳозирда 32 ёшли россиялик жангчининг ММАдаги ҳисобида 20 ғалаба ва 5 мағлубият мавжуд. Двалишвилининг эса 20 ғалаба ва 4 мағлубияти бор, 34 ёшли грузиялик жангчи охирги жангга қадар 14 ғалабадан иборат cерияни давом эттирган эди.

Шунингдек, полшалик собиқ чемпион Ян Блаҳович ва Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Богдан Гусков ярим оғир вазн тоифасида рингга кўтарилди. Жанг уч раунд давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра дуранг билан якунланди.

Ҳозирда Блаҳовичнинг ММА ҳисобида 29 ғалаба, 11 мағлубият ва 2 дуранг, Гусковда эса 18 ғалаба, 3 мағлубият ва 1 дуранг мавжуд. Богдан Гусков шу тариқа тўрт ўйиндан иборат ғалабали cериясини тўхтатди.

Бугунги янгиликлар