Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Президент сайловлари арафасида ФИФАга аъзо 211 давлатдан 200дан ортиғи Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлашларини билдириб, хат юборганлар.
ФИФАнинг амалдаги раҳбари ҳамон ягона номзодлигича қолмоқда ва тўртинчи марта ушбу лавозимга сайланиши мумкин.
Таъкидлаш лозим, ҳозирча президентни қўллаб-қувватлашини билдирмаган давлатлар ичида Германия бор.
Эслатиб ўтамиз, Инфантино атрофидаги вазият, ФИФА ва Европа футбол идоралари ўртасида яқинда юзага келган келишмовчиликлардан фонида таранглик сақланиб қолмоқда. УЕФА халқаро ташкилотнинг қатор қарорларидан, жумладан АҚШ форварди Фоларин Балогуннинг дисквалификацияси ва сомалилик ҳакам Омар Артаннинг ЖЧда ишлай олмаганидан, норозилигини билдирган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади