Live
11
Ўзбек

Олисе «Бавария»да қолмоқчи

Футбол
10 октябр, 07:15
Франциялик футболчи Мюнхен клубидаги фаолиятини давом эттиришга ва янги шартнома имзолашга тайёр.
Олисе «Бавария»да қолмоқчи
Foto: Getty Images

«Бавария» ҳужумкор яримҳимоячиси Майкл Олисе Мюнхен клубини тарк этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилган.

Манба маълумотларига кўра, 24 ёшли франциялик футболчи Германиядаги фаолиятидан мамнун ва клуб билан янги меҳнат шартномасини имзолашга қарши эмас. Янги келишув имзоланган тақдирда, Олисе «Бавария»нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланиши мумкин.

Шунингдек, хабарда қайд этилишича, агар футболчи Мюнхен клубидан кетишга қарор қилса, у фақат «Реал» ва «Барселона» вариантларини кўриб чиқади.

Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Тransfermarkt портали маълумотларига кўра, 24 ёшли футболчининг трансфер қиймати 180 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар