Live
4
Ўзбек

«Нюкасл» Эллиот Андерсонни жамоага қайтармоқчи

Футбол
12 октябр, 10:38
22 ёшли яримҳимоячи 2024 йилдан клубни тарк этганди.
«Нюкасл» Эллиот Андерсонни жамоага қайтармоқчи
ФОТО: Getty Images

«Ноттингем Форест» марказий яримҳимоячиси Эллиот Андерсон яқин вақтлар ичида собиқ жамоаси — «Ньюкасл»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «ҳаккалар» ўз академияси тарбияланувчисини қайтариб олиш ниятида. Андерсон 2024 йилда молиявий фейр-плей қоидалари туфайли клубни тарк этган эди.

«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау ҳам ўша пайтда футболчининг сотилишида норози бўлганини тан олган.

Маълумот учун, 22 ёшли яримҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилди. Унинг Трансфермаркгдаги нархи 32 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бугунги янгиликлар