UFC расман Умар Нурмагомедов ҳамда Сун Ядун ўртасидаги жангни эълон қилди.
Тўқнашув 29 август куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтади ва UFC Fight Night 286 турнирининг асосий жанги бўлади.
Нурмагомедов UFC'нинг енгил вазн тоифаси рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 20 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.
Сун Ядун эса рейтингда 5-поғонада бўлиб, фаолияти давомида 23 та ғалаба, 9 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.
Нурмагомедов ва Ядун ўртасидаги жанг санаси эълон қилинди
MMA
8 июл, 14:00
Тўқнашув UFC Fight Night-286 турнирининг асосий жанги бўлади.
Foto: Getty Images