Бугун
12
Ўзбек

«МЮ» ёз охиригача яна икки футболчи билан шартнома имзолаши мумкин

Футбол
9 август, 09:46
Аввалроқ «қизил иблислар» Куня, Мбеумо ва Шешколарни сотиб олганди.
ФОТО: Насрулло Каримов
Насрулло Каримов Редактор
«МЮ» ёз охиригача яна икки футболчи билан шартнома имзолаши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақти якунига қадар яна икки футболчи билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, манкуниянликлар бош мураббийи Рубен Аморим янги дарвозабон ва яримҳимоячи сотиб олмоқчи.

Қайд этилишича, «қизил иблислар» «Брайтон» яримҳимоячиси Карлос Балеба трансфери бўйича потенциал келишув нархини ўрганиб чиқишмоқда. Шунингдек, клуб «ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ва «Астон Вилла» посбони Эмилиано Мартинесга қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, «МЮ»нинг кейинги трансферлари кўп жиҳатдан мавжуд футболчиларни сотишга боғлиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, инглиз гранди ёзги трансферлар ойнасида ҳужумчилар Матей Куня, Брайан Мбеумо ва Бенжамин Шешколар билан шартнома имзолади.

Бугунги янгиликлар