Бугун
30
Ўзбек

«Муҳсин, биз сен билан!» – Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади

Футбол
4 сентябр, 06:17
Чипталар сотувидан тушган маблағ тўлиқ Муҳсин Муҳаммадиевга етказилади
«Муҳсин, биз сен билан!» – Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади
photo: Istiqlol FK

«Муҳсин, биз сен билан!» – Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади

6 сентябрь, шанба куни Самарқандда «Динамо» жамоаси фахрий ўйинчилари ва Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчилари иштирокида катта хайрия ўйини ўтказилади. Бу ҳақида «Динамо» матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Хабарингиз бор, «Динамо» жамоасининг афсонавий ҳужумчиси тожикистонлик Муҳсин Муҳаммадиев йил бошида бир неча марта инсултни бошдан кечирди. Ўзбек футболида голеадор ҳужумчи ва мураббий сифатида ном қолдирган 58 ёшли мутахассис сўнгги бир неча ойдан буён Москвадаги шифохонада оғир хасталик билан курашмоқда ва унинг тузалиб, тикланиши учун мураккаб жарроҳлик амалиётлари зарур.

Муҳсин Муслимовични руҳан ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзбек футболи юлдузларидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ўйинчилари ҳамда «Динамо»нинг фахрий ўйинчилари ўртасида «Муҳсин, биз сен билан» шиори остида Самарқандда хайрия ўйини ташкил этилмоқда. 6 сентябрь, шанба куни соат 17:00да санъаткорлар иштирокида концерт дастури, соат 18:00да эса катта хайрия учрашуви бошланади! Стадионга кириш чиптаси нархи – 20 минг сўм!

Ўйингоҳга келинг ва «Динамо» афсонаси Муҳсин Муҳаммадиевни қўллаб-қувватлаб, хайрли ишга ҳиссангизни қўшинг! Чипталар сотувидан тушган маблағ тўлиқ Муҳсин Муҳаммадиевга етказилади», — деб ёзилади хабарда.

Хайрия учрашуви. 6 сентябрь (шанба)
«Динамо» фахрийлари – Ўзбекистон МТЖ фахрийлари
Самарқанд, “Динамо” стадион.
Концерт бошланиши: 17:00
Ўйин бошланиш вақти: 18:00.

Бугунги янгиликлар