«Брайтон» яримҳимоячиси Каору Митома АПЛда 100 та ўйин ўтказган учинчи япониялик футболчига айланди.
Митома АПЛ доирасидаги «Борнмут»га қарши ўйинда (1:1) майдонга тушди. Шу тариқа, 28 ёшли футболчи Англия чемпионатида 100 та учрашув ўтказган тарихдаги учинчи япониялик футболчи бўлди.
Ушбу кўрсаткич бўйича рекорд Мая Ёшидага тегишли, у АПЛда 154 та ўйин ўтказган. 2-ўриндан эса Шинжи Оказаки жой олган (114 та ўйин).
Маълумот ўрнида, Митома бу мавсум АПЛ доирасида 12 та учрашувда иштирок этиб, 2 гол ва 1 ассист муаллифи бўлди. Аввалроқ Митома «Брайтон» қолиш ниятида эканини маълум қилганди.