«Брайтон» футболчиси Каору Митома жамоада қолиш ва клуб билан янги шартнома имзолаш нияти борлигини маълум қилган. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.
«Брайтон» япониялик вингернинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи. Чунки унинг амалдаги шартномаси яна икки йилдан сўнг тугайди.
«Бавария» Митомани ёзги трансферлар рўйхатига киритган. Шунингдек, Саудиянинг «Ан Наср» клуби январда уни сотиб олишга уриниб кўрган, аммо муваффақиятсизликка учраган.
Ўтган мавсумда 28 ёшли футболчи АПЛда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. Аввалроқ «Брайтон» италиялик ҳимоячи билан шартнома имзолагани маълум қилинганди.