Live
4
Ўзбек

«Милан» Томори билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади

Футбол
12 октябр, 23:48
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
«Милан» Томори билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади
ФОТО: Getty Images

«Милан» 27 ёшли ҳимоячи Фикайо Томори билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, клуб тез орада Алексис Салемакерс ва Кристиан Пулисичга ҳам янги шартнома таклиф этишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, «Милан» Томорининг амалдаги шартномаси муддати тугашига икки йилдан кам вақт қолганини инобатга олиб, бу масалани кечиктирмасдан ҳал этмоқчи. Клуб раҳбарияти футболчининг вакиллари билан боғланиб, унга уч йиллик янги битимни ҳозирги маош — 3,5 миллион евро билан таклиф қилган.

Жорий мавсумда Томори А Серияда олти учрашув, Италия кубогида эса икки ўйинда майдонга тушган. У ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйган.

Бугунги янгиликлар