Live
7
Ўзбек

«Милан» Менян ўрнига икки номзодни кўриб чиқмоқда

Футбол
12 октябр, 10:57
«Россонерилар» янги дарвозабон сотиб олиш бўйича иш олиб бормоқда.
«Милан» Менян ўрнига икки номзодни кўриб чиқмоқда
ФОТО: Getty Images

«Милан» клуби асосий дарвозабони Майк Менян билан шартномани янгилаш борасидаги муаммолар туфайли унинг ўрнига янги посбон излашни бошлаб юборди. La Gazzette dello Sport нашрининг ёзишича, «россонерилар» радарига икки номзод тушган.

Манбага кўра, «Милан» раҳбарияти «Парма» дарвозабони Дзён Судзуки ва «Фрайбург» посбони Ноа Атуболу билан қизиқмоқда. Клуб 2026 йилда ушбу футболчилардан бирини сотиб олиш бўйича фаол ҳаракатларни бошлаши мумкин.

Жорий мавсумда Судзуки барча турнирларда 8 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ўтказиб юборган. Унинг «Парма» билан амалдагии шартномаси тўрт йилдан сўнг якунга етади.

Атуболу эса «Фрайбург» сафида 9 та ўйинда майдонга тушган, улардан 3 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Германиялик посбон бу ўйинларда жами 11 та гол ўтказиб юборган.

Бугунги янгиликлар