Live
1
Ўзбек

Месси: «Кабо-Верде Испания ва Уругвайга ютқазмагани тасодиф эмас»

Футбол
4 июл, 07:01
Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Кабо-Верде устидан қозонилган ғалаба (3:2, қўшимча вақт) ҳақида фикр билдирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Месси: «Кабо-Верде Испания ва Уругвайга ютқазмагани тасодиф эмас»
Фото: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Кабо-Верде миллий жамоаси устидан (қўшимча бўлимларда 3:2) қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрларини билдирди.

«Бизнинг жамоа анча вақтдан буён исботлаб келмоқда: биз доимо охиригача курашамиз.

Бу ўйинда стандарт вазиятлар иш берди, гарчи охирги вақтларда бизда бундай вазиятлар яхши ишламаётган эди. Бундай ўйинларда бу жуда муҳим.

Таркибимизда бош билан яхши ўйнайдиган ўйинчилар бор, ҳаводаги курашларда муваффақиятли ўйнай оладиган футболчиларимиз бор ва бундан фойдаланишга муваффақ бўлдик.

Кабо-Верде Испания ва Уругвайга ютқазмагани тасодиф эмас.

Биз қийин вазифани бажардик – биринчи бўлиб гол урдик. Ва биз шу орқали ўз ритмимизни топамиз деб ўйладик. Лекин аксинча бўлиб чиқди. Биз тўпларни йўқотишни бошладик, орқага қайтдик, самарали прессингни уддалай олмадик», – деди Лионел Месси.

Бугунги янгиликлар