Live
7
Ўзбек

Мбаппенинг онаси: «Унинг майдондан ташқарида ҳаёти йўқ»

Футбол
13 октябр, 00:00
Файза Ламари ўғлининг шахсий ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.
Мбаппенинг онаси: «Унинг майдондан ташқарида ҳаёти йўқ»
ФОТО: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг онаси Файза Ламари ўғлининг машҳурлиги ва шахсий ҳаёти ҳақида гапириб берди.

«Майдонда у ўзини анча сокин ҳис қилади, аммо ундан ташқарида эмас. Футбол ташқарисида Килианнинг ҳаёти деярли йўқ, лекин у бу йўлни ўзи танлаган. Ўтган йили ишлар унчалик яхши кетмаётганда у билан суҳбатлашдим. Ундан: «Балки ҳаётингда бирор қиз бўлишини истарсан?», деб сўрадим. Килиан эса: «Бу тартибсизлик орасида аёлни кўряпсанми ўзи?», деб жавоб берди.

Баъзан у шунчаки Peugeot 206 машинасида шаҳар атрофидаги йўлда айланиб, оддий ҳаётни ҳис қилмоқчи бўлади. Энди эса у кўчаларда бемалол юра олмайди. Бу ҳолат мени хафа қилади», — деди Ламари.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум барча турнирларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бугунги янгиликлар