Франция миллий жамоаси март ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди. Унда «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам бор.
Футболчи яқинда тиззасидаги жароҳатдан тикланган ва яна «учранглилар» сафида майдонга тушишга тайёр.
Бош мураббий Диде Дешам қуйидаги футболчиларни чақирди:
Дарвозабонлар: Шевале, Менян, Самба
Ҳимоячилар: Дин, Гюсто, Тео Эрнандес, Люка Эрнандес, Калулу, Конате, Салиба, Упамекано
Яримҳимоячилар: Камавинга, Канте, Коне, Рабио, Чуамени, Заир-Эмери
Ҳужумчилар: Аклюш, Шерки, Дембеле, Дуэ, Экитике, Коло-Муани, Мбаппе, Олисе, Тюрам
Қайд этиш жоиз, Франция миллий жамоаси ушбу йиғин доирасида АҚШда иккита ўртоқлик баҳси ўтказади: 26 март куни Бразилияга, 29 март куни эса Колумбияга қарши.