«Манчестер Сити» клуби «Реал» яримҳимоячиси Федерико Валверде учун 90 миллионлик таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотига кўра, уругвайлик 27 ёшли футболчи «шаҳарликлар”нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган.
Ўтган мавсумда Валверде барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 120 миллион еврони ташкил этади.