Бугун
8
Ўзбек

Манба: Бензема «Ал Ҳилол» билан келишувга эришди

Футбол
1 феврал, 22:20
«Ал Иттиҳод» таклиф этган янги шартномадан норози бўлган ҳужумчи Саудия пешқадами сафига ўтиши мумкин.
Манба: Бензема «Ал Ҳилол» билан келишувга эришди
Foto: Getty Images

Карим Бензема ва «Ал Ҳилол» мавсум охиригача олти ойлик шартнома тузиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Санти Ауна хабар бермоқда.

Аввалроқ 38 ёшли ҳужумчи «Ал Иттиҳод» таклиф этган шартномадан норози бўлиб, жиддаликлар сафида ўйнашдан бош тортгани маълум бўлганди.

Манбага кўра, музокаралар давом этмоқда. Томонлар шартнома муддатининг эҳтимолий узайтирилиши ва маош масаласида яна бир бор учрашишади.

Бензема бу мавсумда Саудия Пролигасида 14 ўйинда 8 та гол урган. Унинг клуби «Ал Иттиҳод» лигада 6-ўринни, эҳтимолий янги жамоаси «Ал Ҳилол» эса 1-поғонани эгаллаб турибди.

Бугунги янгиликлар