Савинио «Манчестер Сити»даги фаолиятини давом эттиради.
АПЛ клуби бразилиялик 21 ёшли вингер билан келишувни 2031 йилгача узайтирди. Аввалги битим 2029 йилгача мўлжалланганди.
Савио 2024 йил ёзидан бери «шаҳарликлар» сафида тўп тепмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 54 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Вингернинг Transfermarkt’даги баҳоси 50 миллион еврони ташкил қилади. «Сити» уни 2024 йил ёзида «Труа»дан 25 миллион еврога сотиб олган. Ўтган ёзда эса клуб футболчини «Тоттенҳэмга» 70 миллион еврога ҳам сотмади.