Жек Делла Маддалена Ислам Махачевга қарши жанг олдидан унга аутсайдер мақоми берилаётганидан мамнун.
«Агар у қийин жанг кутмаётган бўлса, уйғониши керак. Ҳа, мен ўзимни аутсайдердек ҳис қиляпман. Менда аутсайдерлик менталитети бор — ҳамма нарсани исботлашим керак.
Ислам билан беш раундлик жангда қайсидир вазиятларда ерда ётишингизни кутасиз. Идеал ҳолда масофани сақлаш ва оёқда қолиш керак. Биз барча маҳоратлар ишга солинадиган тўлиқ 5 раундлик ММА жангини кутяпмиз», — деди Маддалена.
Махачев ва Маддалена 16 ноябр оқшомида UFC-322'нинг асосий жангида тўқнаш келишади.
Аввароқ россиялик жангчи Маддаленани мағлуб этса, кейинги рақиби ким бўлишини айтганди.