Қарши Давлат Университетига қарашли «Лочин» клуби Элдор Мойлиевни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мутахассис билан 2026 йил охирига қадар шартнома имзоланган. Мойлиевнинг сўнгги иш жойи Ғузорнинг «Шўртан» жамоаси бўлиб, бу клубда у бош мураббий сифатида фаолият олиб борган.
Маълумот ўрнида, «Лочин» бу мавсум Пролигада иштирок этади. Ўтган мавсум клуб Биринчи лига Ғарбий минтақасида 39 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни банд этган.
Айни вақтда жамоа Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Фото: ЎзПФЛ