Live
5
Ўзбек

«Лочин» Пролигада иштирок этади

Футбол
16 январ, 14:22
Пролигада университетлар қошидаги клублар сони иккитага етди.
«Лочин» Пролигада иштирок этади
Фото: UzPFL

Ўтган йилнинг 9 декабр куни Лига ишчи гуруҳи Қарши шаҳрида бўлиб, Қарши давлат университети ҳудудида барпо этилаётган стадионда ўрганиш ишларини амалга оширганди.

ПФЛ матбуот хизмати хабар беришича, 7 апрел санасида эса Қарши давлат университети ва Лига ўртасида меморандум имзоланган бўлиб, «Лочин» клуби унда қайд этилган йўналишда фаолият олиб борди ва дебют мавсумидаёқ футбол жамоатчилиги эътиборини ўзига қарата олди. Ўтган давр мобайнида «Лочин» Пролигада иштирок этиш учун талабгор клуб сифатида ҳужжатларни расмийлаштирди.

«Энг сўнгги босқичда университет ректори Дилмурод Набиев «Лочин» клубининг 2026 йилдан эътиборан Пролигада иштирок этишини кафолатловчи расмий хатни Лигага киритди. Университет жамоаси Лига томонидан қўйилган талабларни босқичма-босқич бажариб келганлиги инобатга олиниб, «Лочин» Пролига иштирокчилари сафига қабул қилинди», — дейилади хабарда.

Шу тариқа, Пролигада университетлар қошидаги клублар сони иккитага етди. Маълумки, ўтган мавсум Фарғона давлат университети мусобақада муносиб иштирок этганди. Университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов жорий мавсумда ҳам ФАРДУ Пролигада тўп суришини тасдиқлади.

Бугунги янгиликлар