«Ковентри Сити» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
Мутахассис раҳбарлигида «осмонранглар» ўтган мавсум якунига кўра Чемпионшип ғолиби бўлиб, Англия Премер-лигасига йўлланма олди.
«Бу каби миш-мишларга эътибор бермайман. «Ковентри Сити»га ўз ишимни энг яхши тарзда бажариш учун келганман. Бу клубда ишлаш менга ёқади. Бу 18 ой ажойиб ўтди, шу вақт ичида ҳозирги даражамизга етиб келдик ва бундан жуда мамнунман.
Мен қаттиқ меҳнат қилишни яхши кўраман ва клубдаги муҳит ҳам менга жуда маъқул. Жамоада ҳамма бир-бирига жипслашган. Олдимиздаги ёзда янада кўпроқ ишлашимизга тўғри келади», — деди Лэмпард Sky Sportsга берган интервюсида.