Женевадаги БМТ Миллатлар саройида шахмат бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионлиги матчи олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва даъвогар Жавоҳир Синдоров журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Синдаров: «Жаҳон тожи учун курашишдан жуда хурсандман. Кўп шахматчилар бутун умр шахмат ўйнаб ҳам бундай имкониятга эга бўлмайди. Менда эса бу имконият бор. Бу имкониятдан имкон қадар завқ олишга ҳаракат қиламан».
Номзодлар турнири олдидан ўз имкониятини 15 фоиз деб баҳолаган Жавоҳирдан ҳозирги матч учун қандай нисбатни танлашини сўрашди.
«Менимча, 50:50 дейиш тўғри бўлади. Бу жуда қийин матч ва 14 партияда ҳар нарса рўй бериши мумкин», - деди Синдаров.
Гукеш: «Мен унвонни қайтадан қўлга киритиш учун келдим»
Гукеш Доммаражудан жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилиш уни қўлга киритишдан қийинроқми, деб сўради. Унинг жавоби қисқа ва қатъий бўлди:
«Мен бу ерга бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ. Мен унвонни қайтадан қўлга киритиш учун келдим».
Рақиблар бир-бири ҳақида нмма деди?
Гукеш Синдоровнинг барқарор ва кучли ўйинини юқори баҳолади. Унинг фикрича, Жавоҳир ҳозир ўзининг энг яхши формасида ва унга қарши матч ҳақиқий синов бўлади.
Синдоров Гукешнинг 2024 йилдаги натижаларини «фантастик» деб атади. Бу йил Tata Steel турнирида унга қарши ўйнаганида рақибининг нақадар кучли эканини ҳис қилганини айтди. Шунингдек, унинг охиригача кураша олишини алоҳида эътироф этди.
Матчга икки хил тайёргарлик
Жавоҳир Номзодлар турниридан кейин ҳам кўп мусобақаларда қатнашганини тажриба орттириш истаги билан изоҳлади. У фаолиятида бу даражадаги кучли турнирларда ҳали кўп ўйнамаганини ва ўз қароридан мамнун эканини билдирди.
Гукеш эса жамоаси билан бу йилги турнирлар сонини камайтиришга қарор қилган. У Синдоровнинг кўпроқ ўйнаганидан ҳайрон бўлмаганини айтди.
Жавоҳирнинг маълум қилишича, матчга тайёргарликда унга Роман Видоняк, Муҳиддин Мадаминов ва Никита Витиугов ёрдам бермоқда. У жамоасининг қолган аъзоларини матчдан кейин ошкор қилишини айтди.
Синдаровга кимлар ёрдам беради?
Жавоҳирнинг маълум қилишича, матчга тайёргарликда унга Роман Видоняк, Муҳиддин Мадаминов ва Никита Витиугов ёрдам бермоқда. У жамоасининг қолган аъзоларини матчдан кейин ошкор қилишини айтди.
Доммаражу эса Гжегож Гаевски билан ишлаётганини тасдиқлади. У ҳам бошқа ёрдамчилари ҳақида кейинроқ айтишини билдирди.
Болаликда нималардан воз кечгани ҳақида сўралганида Жавоҳир ўз истеъдодига доим ишонганини, аммо 2025 йилгача шахмат устида жиддий ишламаганини айтди.
«Ҳар қандай ўйинда доим ғалаба қозонишга интиламан. Шахмат устида жиддий ишлашни бошлаганимдан кейин кучайдим», деди у.
У сўнгги икки йилда кўп меҳнат қилганини айтиб, болаларга севган соҳасида тинмай ишлашни маслаҳат берди. Гукеш эса болалигида мактабга деярли бормаганини, аммо ўз ҳаётидан миннатдор эканини билдирди.
Гукеш сўнгги ойларда ёдида қолган маслаҳатни айтди: «Кимлигингни унутма». У бу сўзларни матч давомида ҳам эслаб юришини билдирди.
Синдоров эса қийин пайтларда дўстлари ва оиласи биринчи бўлиб ёрдам қўлини чўзишини, яқинларининг қўлловисиз юқори натижаларга эришиш қийинлигини айтди.
Жавоҳир чемпион бўлса нима қилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай ваъда бермаганлигини айтди.
«Ҳозир фақат кейинги 20 кунга диққатимни қаратиб, ўзимнинг энг яхши шахматимни кўрсатишни хоҳлайман. Кейин нима бўлишини кўрамиз», - дея Синдаровнинг сўзларидан келтиради UzChess.
Жаҳон чемпионлиги матчи 24 ноябр куни Тошкент вақти билан 19:00да Женева яқинидаги Колони шаҳарчасида, Мартен Бодмер жамғармаси музейида бошланади. Матч 14 партияга мўлжалланган бўлиб, охирги классик партия 11 декабр куни ўтказилади, зарур бўлса, 12 декабр куни тай-брейк баҳслари бўлиб ўтади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади