«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Майкл Кэррик ўз келажаги борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
«Мен қилаётган ишимизга, футболчилар билан ишлашга ва клубни бошқаришга ишонаман. Шу сабаб бу миш-мишлар менга умуман таъсир қилмаяпти», — деди Кэррик.
Маълумот учун, манчестерликлар айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 35-турдан сўнг 64 очко тўплаб 3-ўринда бормоқда.