«Ювентус» ҳимоячиси Андреа Камбязо фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
Caught Offside нашри хабар беришича, италиялик 26 ёшли футболчига «Реал», «Манчестер Сити» ва «Ливерпул» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Қишда футболчи борасида 50 миллион евролик таклиф келиб тушган. Клуб эса буни рад этган.
Қайд этилишича, «зебралар» Камбязони сотишни ниятида эмас. Аммо 60-70 миллион евро атрофида таклиф тушса, қўйиб юборишга тайёр.
Бу мавсумда футболчи барча турнирларда 35 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 ассистни қайд этди. Футболчининг клуб билан амалдаги битми 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.