Милан-Кортинада ХХV қишки Олимпия ўйинлари давом этмоқда.
16 феврал куни шорт-трек баҳслари ўзбекистонлик Даниил Ейбог иккинчи дастурдаги иштирокини омадли бошлади. У 500 метр масофада кечган саралаш босқичида квалификациядан муваффақиятли ўтди.
Энди Ейбог 18 феврал куни медаллар учун баҳс олиб боради.
Ўзбекистон вакили бунгача 1500 метр масофага кечган беллашувларда ҳам иштирок этиб, 14-ўринни эгаллаганди.