Live
1
Ўзбек

Йоррел Ҳато Боулининг давридаги 50-трансферга айланди

Футбол
4 август, 12:33
Америкалик бизнесмен 2022 йилнинг ёзидан бери жамоа бошқарувини эгаллаб келмоқда.
Йоррел Ҳато Боулининг давридаги 50-трансферга айланди
Фото: Getty Images

Нидерландиялик ҳимоячи Йоррел Ҳато Тодд Боули бошқарувида «Челси»нинг 50-трансферига айланди.

19 ёшли футболчи «аристократлар» билан 2032 йилнинг ёзига қадар битим имзолади. Трансфер қиймати 43 миллион еврони ташкил қилди.

Боули 2022 йилнинг 20 июнида «Челси» бошқаруви раиси лавозимини эгаллади. Шундан бери америкалик бизнесмен қўл остида амалга оширилган трансферлар сони 50тани ташкил этди.

Хусусан 2022/23 йилги мавсумда 17, 2023/24 йилда 12 va 2024/25 йилги мавсумда 13 нафар футболчи билан шартнома имзоланди.

Ёзги трансфер вақтида 2025/2026 йилги трансфер вақтида Лондон клуби 8та келишувни амалга оширди.

Аввалроқ Алеxандрo Гарначо «Челси»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бугунги янгиликлар