«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Алеxандрo Гарначо «Челси»га ўтишни ўзининг устувор мақсади сифатида белгилади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳозирда лондонликлар «қизил иблислар» билан музокаралар олиб бораётгани йўқ. Музокаралардаги асосий омил — бу футболчининг нархи бўлади.
Шу билан бирга, битим яқин орада амалга ошмаслиги таъкидланмоқда. Чунки «Челси» ҳозирча футболчиларни сотиш ва Хави Симонсни қўлга киритишга эътибор қаратмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гарначо 2020 йилнинг кузида «Атлетико»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтганди. Бу давр ичида у барча турнирларда 144 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.