Америкалик шахматчи Ҳикару Накамура Даъвогарлар турнирида Жавоҳир Синдаровга қарши партиядаги тайёргарликда нима юз берганини очиқлади.
«Контентдаги муваффақиятимнинг асосий сабабларидан бири — атрофимдаги кучли жамоам. Мен жараёнларга кўп аралашмайман, одамларга тўлиқ ишонаман.
Даъвогарлар турнирида ҳам тайёргарликнинг катта қисми устидан назоратим кам эди. Барчасини таҳлилчиларга топширдим. Эҳтимол, буни ўзим қайта текширишим керак эди... Аммо бу вазиятда кўпроқ жамоамдан ранжидим.
Партия пайтида хато кимдан ўтганига 100 фоиз амин эмасдим. Лекин холисона айтганда, жамоа мени уялтириб қўйди. Баҳс тугаши биланоқ ёрдамчим Крис Литтлжондан: «Файлда рокировка бормиди?» деб сўрадим. У эса: «Йўқ, файлда йўқ эди, бу — бизнинг хатомиз», деб жавоб берди».
Ҳикару Накамура: «Синдаровга қарши баҳсда жамоам панд берди»
Бошқа спортлар
23 август, 12:40
Америкалик гроссмейcтр Даъвогарлар турнирида ўзбекистонлик гроссмейстерга осон ютқазиб қўйгани борасида гапирди.
Foto: UzChess