Live
1
Ўзбек

Игуаин аёл ҳакамга қарши номақбул ҳаракати сабаб ишсиз қолди

Футбол
23 сентябр, 17:25
    15
«Коламбус Крю-2» клуби аргентиналик собиқ ҳужумчининг мураббий акасини истеъфога чиқарди.
Игуаин аёл ҳакамга қарши номақбул ҳаракати сабаб ишсиз қолди
Foto: Getty Images

«Коламбус Крю-2» жамоаси бош мураббийи Федерико Игуаинни номақбул хатти-ҳаракатлари сабабли ишдан бўшатилди.

24 август куни «Ҳантсвилл Сити»га (0:1) қарши баҳсда Игуаин аёл ҳакамнинг қўлидан ушлаб олган. Профессионал футбол ҳакамлари ассоциацияси (PSRA) таъкидлашича, мураббий унга: «Унутма, бу — эркаклар ўйини», деган.

Шундан сўнг мураббий икки ўйинга дисквалификация қилинди. PSRA эса ушбу жазони танқид қилди.

«Клубимиз, футболчиларимиз ва ходимларимиз манфаатларидан келиб чиқиб, Федерико Игуаинни лавозимидан озод қилишга қарор қилдик.

Шу ҳафта ўтказилган суҳбатлар ва ўтган ой давомида юз берган воқеаларни баҳолаш натижасида жамоаларимиздан бирининг раҳбарига қўйилган талаблар бажарилмаган, деган хулосага келдик»,
— деди «Коламбус Крю» бош менежери Исса Талл.

Таъкидлаш керакки, Федерико «Реал» ва Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг акаси ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Коламбус Крю Коламбус Крю
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар