Швециялик собиқ футболчи Златан Ибраҳимович фарзандлари ҳақида фикр билдирди.
«Уларнинг отаси тарих ёзган инсон. Бу улар учун осон эмас, чунки одамлар аллақачон уларни мен орқали баҳолашади. Мен уларга футбол ўйнамасликни маслаҳат бергандим, лекин ҳаммаси аксинча бўлди (кулади)», — деди Ибраҳимович.
Швециялик афсона, шунингдек, фарзандларига хотинининг фамилиясини беришга қарор қилганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор болаларнинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш ва улар устидаги жамоатчилик босимини камайтириш мақсадида қабул қилинган.
Маълумот учун, Златан Ибраҳимович фаолияти давомида «Барселона», «Милан», «Интер» ва «ПСЖ» каби Европанинг гранд жамоаларида тўп сурган. У Италия чемпионатида беш карра, Францияда тўрт карра чемпион бўлган. Шунингдек, Ла Лига ва Европа лигасида ҳам бош совринни қўлга киритган.