«Хоразм» Сергей Токовни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Мутахассис билан мавсум якунигача мўлжалланган шартнома имзоланган. Бунгача жамоани Ҳаким Фузайлов бошқариб келаётганди. У 2024 йил 17 май куни хоразмликлар бош мураббийи сифатида тайинланган.
Аввалроқ «Хоразм» бразилиялик яримҳимоячи Элзио Лоҳан билан шартнома имзолагани маълум қилинганди. Футболчи фаолияти давомида Бразилия, Хорватия, Босния ва Герцеговина клублари сафида тўп тепган.

Фото: ЎзПФЛ